Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

айтилмаса ҳам байга кираверадиган кўчмас мулкнинг нарсаларидан эмас. Шунга кўра гаровга олувчи гаровга қўйилган нарсадан «менга гаровга қўйилди, менинг қўлим остида» деган ҳужжат билан фойдаланишга ҳаққи йўқ. Аксинча ундан келадиган манфаат эгасиникидир.


Нарсадан келадиган манфаат эгасиники экан, демак у манфаатни совға қилиши, нарсанинг ўзини ҳам совға қилиши мумкин. Хохлаган кишисига нарсадан фойдаланишга изн бериши мумкин. Лекин гаровга олган одамга гаровга қўйилган нарсадан фойдаланишга изн беришининг ҳукми бошқага изн бериши ҳукмидан фарқ қилади. Гаровга қўювчи гаровга олган одамдан бошқа ҳар қандай инсонга гаровга қўйилган нарсадан фойдаланишга изн бериши жоиз. Аммо гаровга олган одамга изн беришига келсак, бунда бир мунча тафсилот бор. У шундан иборатки, гаров бай нархида ёки уй ижараси баробарида ёки қарздан бошқа дайн (маълум муддатга берилган нарса) баробарида бўлса гаровга олган одам гаровга қўйилган нарсадан гаровга қўювчининг изни билан фойдаланиши жоиз. Чунки у эгасининг мулки бўлиб, хоҳлаган кишисига ундан фойдаланишга изн бериш эгасининг ихтиёридадир. Бунга гаровга олувчи ҳам, бошқаси ҳам киради. Буни ман қиладиган ҳеч бир насс йўқ. Чунки гаровга олувчини мустасно қиладиган ҳеч қандай насс келмаган. Демак ҳукм умумийлигича қолади. Қолаверса сотувчи нархни ошириши жоиз, ижарага қўювчи ҳам ижара ҳақини – агар маълум муддатга бўлса – ошириши жоиз. Нарсадан сотилиш нархидан зиёда ёки ижарага қўйилган нарсанинг ижара ҳақидан зиёда фойдаланишга изн бериши ҳам жоиз. Бу рибо ҳисобланмайди. Чунки рибо таърифи ҳам, воқеси ҳам унга тўғри келмайди. Насс аниқ кўрсатиб берган риболи нарсалар жумласига кирмайди. Аксинча у дарҳол бериладиган нархдан баландроқ, кейин бериладиган нархдир ва нақд ижара пулидан кўпроқ, кейин бериладиган ижара ҳақи билан ижарага қўйишдир. Бунинг ҳаммаси шаръан жоиз бўлган муомалалардандир.

 

Аммо дайн қарз бўлса, масалан бир одам бошқасига бир йилга минг бериб, унинг ҳовлисини гаровга олса, эгаси унинг гаровдан фойдаланишига изн берса, бу ҳолатда гаровга олган одамнинг гаровга қўйилган нарсадан фойдаланиши жоиз бўлмайди. Гарчи гаровга қўювчи изн берган бўлса ҳам. Бунга далил бундан қайтарган ушбу нассдир. Анасдан шундай ривоят қилинади: Анасдан: «Биздан бир киши биродарига мол
 

415-бет

Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434